XV Тошкент халқаро кинофестивалига тайёргарлик ишлари давом этмоқда

15:14 30 Август 2023 Маданият
1256 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта тикланган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилнинг 29 сентябрь – 2 октябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади. Кинофестивалнинг асосий тадбирлари пойтахтда ўтказилиши режалаштирилган.

Кинофестиваль дастуридан маҳорат дарслари, эксклюзив кино намойишлари, кинотеатрларда Жаҳон киноси кунлари, Европа Иттифоқи мамлакатлари фильмлари фестивали, ёш режиссёрлар учун “Кино 5 кунда” танлови каби тадбирлар ўрин олган.

Бундан ташқари, ҳозирда янги “Ренессанс” кино уйида кинофестиваль ишчи гуруҳи фаолият юритаётган бўлиб, ушбу катта тадбирнинг ташкилий ишлари билан шуғулланмоқда. Фестивалда кинотеатрларда намойиши белгиланган фильмларнинг саралаш ишлари ҳам давом этмоқда.

Ўтган икки йилги кинофестивалларга нисбатан бу йилги XV Тошкент халқаро кинофестивали дастурига маълум ўзгаришлар киритилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?