XIX асрда яшаган шерларнинг тишларидан инсон соч толалари топилди
Генетика олимлари XIX асрда одамхўр шерларнинг тишларидан инсон сочининг толаларини топди. Тадқиқот натижалари "Current Biology" илмий журналида чоп этилди.
“Ушбу кашфиёт ДНК олиш имконини берувчи янги техникани ишлаб чиқиш орқали амалга оширилди. Таҳлилларимиз шуни кўрсатдики, Цаво шерлари учун жирафалар, антилопалар,ёввойи ҳайвонлар, зебралар ва одамлар ўлжа ҳисобланган”, деди Иллинойс университети тадқиқотчиси Алида де Фламинг.
Маълум бўлишича, икки йиртқич 1898 йилда Кениядаги дарё яқинидаги қурилиш лагерида одамларга ҳужум қилган. Бу вақт ичида улар камида 28 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Ҳайвонларни лойиҳа муҳандиси Жон Генри Паттерсон отиб ташлаган. 1925 йилда бир киши ҳайвонлар қолдиқларини музейга сотган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг