WP: Трамп Марказий разведка бошқармасига Венесуэлага қарши «тажовузкор чоралар» кўришга рухсат берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Марказий разведка бошқармасига (МРБ) Венесуэла ҳукуматига қарши «тажовузкор чоралар» кўриш ваколатини берган. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.
Манбаларнинг маълум қилишича, махфий ҳужжатда МРБга Венесуэла ҳукумати ва у билан алоқадор гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан «тажовузкор ҳаракатларни амалга ошириш»га рухсат берилган.
Нашр таъкидлаганидек, ҳужжатда президент Николас Мадурони ҳокимиятдан ағдариш бўйича бевосита топшириқ йўқ, аммо «бундай натижага олиб келиши мумкин бўлган чоралар»ни амалга оширишга рухсат берилган.
Баъзи манбаларга кўра, МРБ аллақачон минтақага қўшимча ходимлар юборган ва улар агентлик маълумотларини йиғиш билан шуғулланмоқда.
Аввалроқ хабар берилишича, АҚШ президенти маъмурияти МРБга Венесуэлада махфий операциялар ўтказишга рухсат берган. Ушбу қарор Венесуэла ҳукуматига босим ўтказиш кампаниясининг бир қисми бўлиб, унинг якуний мақсади — Мадурони ҳокимиятдан четлатиш ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг