Вояга етмаган қизга тазйиқ ва зўравонлик қилган шахс қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизни тазйиқ ва зўравонлик билан фоҳишалик қилишга мажбурлаш ҳолатлари акс этган видео тасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ муносабат билдирди
Унда айтилишича, ушбу ҳолат Ички ишлар органлари томонидан ўрганилиб, видеотасвирдаги аёлларнинг шахсига аниқлик киритилган.
Ўрганиш ишлари давомида муқаддам жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан судланган, 2004 йилда туғилган Ш.Т. унга таниш бўлган 2008 йилда туғилган, М.М.ни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонда ушлаб турган. Бундан ташқари, қизнинг телефон аппаратини талон тарож қилиб, сотиб юборгани ҳам маълум бўлган.
Шунингдек, М.М.нинг ожиз аҳволдалигидан фойдаланиб, унга мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келгани ойдинлашган.
Мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчи М.М.нинг ҳуқуқлари қонуний асосда тикланиб, Андижон вилояти ИИБ томонидан гумонланувчи Ш.Т.га нисбатан ЖКнинг 138-моддаси 2-қисми «а» банди 135-моддаси 3-қисми «а, б» банди ва 166-моддаси 2-қисми «а» банди, билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
«Ҳозирда жабрланувчи М.М.га Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан психологик, юридик ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг