Владимир Норов БМТнинг аксилтеррор бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков билан учрашув ўтказди

14:18 20 Сентябр 2022 Сиёсат
691 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 19-сентябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг аксилтеррор бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг тузилмалари билан ҳамкорлиги амалий мазмун билан бойигани ҳамда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан таъкидладилар.

Турли соҳаларда, шу жумладан БМТнинг Марказий Осиёда глобал терроризмга қарши стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси ва Икки томонлама ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси» доирасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.

В.Воронков мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, республиканинг халқаро ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги ва яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ташкилот Саммитининг салмоқли натижалар билан якунлангани эътироф этилди.

Ўзбекистоннинг минтақада ва мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, экстремизм ва терроризмга қарши кураши, бағрикенглик, динлараро ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, ёшлар бўйича самарали сиёсатини амалга ошириш, можароли ҳудудлардан аёллар ва болаларни қайтариш ва уларни жамиятига интеграциялашувини таъминлашдаги ютуқлари қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?