Владимир Норов АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жонатан Девид Хеник билан учрашди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жонатан Девид Хеникни қабул қилди.
Учрашув Вазирга Элчи томонидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Ўз навбатида, В.Норов Элчини лавозимга тайинлангани билан табриклади ва касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Суҳбат давомида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, икки томонлама даражада ва «C5+1» шаклида бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Савдо-инвестиция алоқаларини ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига Америка капитали ва технологияларини жалб қилиш, тўқимачилик, фармацевтика, энергетика, АКТ жабҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш, молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.
Томонлар, шунингдек, Афғонистондаги вазият бўйича ҳам фикр алмашдилар. Ушбу мамлакатга халқаро ёрдамни кенгайтириш зарурлигига қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг