Вьетнамда тайфун сабабли қарийб 600 минг киши эвакуация қилинмоқда
Вьетнам ҳукумати «Кадзики» тайфуни йўналиши остида қолаётган бир нечта вилоятлардан 586 минг нафар аҳолининг эвакуация қилинишини эълон қилди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Бошқа ҳудудларда яшовчиларга эса асосий тайфун тўлқини ўтиб кетгунча уйдан чиқмаслик тавсия қилинган.
«Кадзики» тайфуни 20 август куни Филиппин яқинидаги денгиз ҳудудида шаклланган бўлиб, аста-секин тезлашиб, Хитой ва Вьетнам томон ҳаракатланмоқда. Шамол тезлиги соатига қарийб 200 км гача етмоқда.
Аввалроқ тайфун Хитойнинг Хайнан провинцияси устидан ўтиб, машҳур денгизбўйи курорти — Саня шаҳрига ҳам зарба берган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг