Велоспортчиларимиз бешинчи олтин медални расмийлаштиришди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Душанбе шаҳрида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Терма жамоамиз бугунги кун ҳисобидан иккинчи, мусобақадаги бешинчи олтин медалини қўлга киритди.
Навбатдаги олтин медаль ёш йигитлар ўртасидаги гуруҳ пойгаси баҳсида қўлга киритилди. Унда иштирок этган Самандар Султонов марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Эътиборлиси, худди қизлар беллашувида бўлгани каби ушбу дастурда финиш арафаси Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаларининг вакиллари рақобат олиб боришди. Ўзига хос дуэлда Султонов Максим Тараскинни доғда қолдирди.
Велошоссе бўйича ОЧ, ёшлар (U-20)
Гуруҳ пойгаси, 111 км.:
1. Самандар Султонов (Ўзбекистон) – 2:47:13;
2. Максим Тараскин (Қозоғистон) – 2:47:13;
3. Иля Карабутов (Қозоғистон) – 2:56.50.
Эслатиб ўтамиз, Султонов мазкур мусобақага Францияда “Team Culture Velo u19» жамоаси билан тайёргарлик кўрган эди. Бугун хорижда тўпланган улкан тажриба қитъа чемпионлиги йўлида хизмат қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг