Вазирга парламент сўрови юборилди
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати
Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди. Олий ўқув юртларининг илмий ва педагогик салоҳияти, моддий-техника базаси такомиллашди. Бу борада 2020 йилда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам малакали кадрлар тайёрлашнинг замонавий моделини яратишда муҳим омил бўлмоқда.
Мазкур Қонуннинг «Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик» деб номланувчи 10-бобида республикадаги таълим ташкилотлари халқаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари алоҳида белгилаб қўйилган.
Эътироф этиш жоиз, кейинги йилларда ушбу соҳада қатор ижобий ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, юртимиз ва хорижий олий таълим муассасалари (ОТМ) ўртасидаги алоқалар йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Охирги беш йилда республикада 22
Шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 5 июндаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб хориждаги ОТМ билан қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилган бўлиб, улар доирасида охирги тўрт йилда 4 минг 164 нафар хорижий мутахассис ўқув жараёнига жалб қилинганлиги, 2020 йилда 58
Айни чоғда, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳали ўз ечимини кутаётган қатор масалалар ҳам борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Хусусан, халқаро жамғармалар, ташкилотлар томонидан эълон қилинаётган якка тартибдаги ва қўшма лойиҳаларда олий таълим тизимида меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчилар ва олимларнинг муносиб иштирокини таъминлаш; хорижий ОТМ билан имзоланган шартномаларга мувофиқ, келгусида бакалавр ва магистрантларни тайёрлаш ишларини янада кенгайтириш ҳамда уларда таълим сифатини ошириш, республикамиз олий таълим муассасаларидаги халқаро алоқалар бўлимлари фаолиятини тизимли йўлга қўйиш каби масалалар олдимизда турган устувор вазифалар ҳисобланади.
Пандемия туфайли 2020-2021 йилларда олий таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликда кўплаб мураккаб вазиятлар юзага келганлиги барчага маълум. Шундай экан, келгусида асосий эътиборни халқаро ҳамкорликдаги муаммоларни бартараф этишга, режаларни қайта кўриб чиқиб, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилиши мақсадга мувофиқ.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мажлисда Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ташаббуси билан олий ва ўрта махсус таълим вазири А.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг