Вазир байрам куни бемор хотин-қизлар ҳолидан хабар олди

23:03 08 Март 2022 Жамият
1393 0

Фото: ССВ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган хотин-қизлар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазир ташриф давомида бемор аёллар билан суҳбатлашиб, уларни байрам билан самимий қутлади. Ўзбекистонда хотин-қизлар саломатлигини асраш давлатнинг алоҳида эътиборида эканини таъкидлаб, уларга хасталикдан тезроқ соғайиб кетишларини тилади ва аёлларга вазирликнинг байрам совғаларини топширди.

«Хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ғамхўрлик қилиш барчамизнинг бурчимиз. Президентимиз таъкидлаганидек, онани, аёлни рози қилсак, халқ биздан рози бўлади. Шу сабабли бу ерда даволанаётган ҳар бир бемор, айниқса, ушбу дардга чалинган опа-сингилларимиз биз учун азиз ва қадрли. Уларнинг хасталикдан тезроқ соғайиши ва оиласи бағрига қайтиши учун барча чораларни кўрамиз», — деган соғлиқни сақлаш вазири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?