Вашингтон яқинидаги базада АҚШ ҳарбийлари номаълум моддадан заҳарланишди
Фото: Reuters
Вашингтон яқинидаги Мэриленд штатидаги “Эндрюс” ҳаво кучлари базасида ҳарбийлар номаълум моддадан заҳарланишди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Ушбу базага чоршанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп ташриф буюрган эди.
Ҳарбий базага оқ модда солинган пакет етказиб берилган. Унинг жўнатувчиси аниқланмаган. Пакет очилгандан сўнг, бир нечта одам касалхонага ётқизилди ва битта бино эвакуация қилинган.
Бошқа бир манбанинг телеканалга айтишича, ўтказилган дала синови вақтида хавфли моддалардан ҳеч қандай таҳдид аниқламаган. Шунга қарамай тергов давом этмоқда. Шунингдек, терговчилар томонидан текширилаётган пакетда «сиёсий ташвиқот» материаллари борлиги маълум бўлган. Аммо бу ҳақда журналистларда батафсил маълумотлар йўқ.
“Эндрюс” ҳаво кучлари базасидан мунтазам равишда АҚШ расмийлари, жумладан, президент, вице-президент ва бошқа маъмурият амалдорлари фойдаланади.
Аввалроқ, АҚШ президент маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорлари консерватив фаол Чарли Кирк отиб ўлдирилганидан кейин хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳарбий базалардан фойдалана бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг