Узунлик пахтакорлар республикада биринчи бўлиб пахта режасини бажарди

12:07 26 Сентябр 2024 Жамият
185 0

Фарҳод ЭСОНОВ/“Халқ сўзи”. Сурхондарё вилоятининг Узун тумани миришкорлари жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини мамлакатда биринчи бўлиб бажаришди.

Тумандаги 135 та фермер хўжалиги томонидан 2 минг 475 гектар майдонда ғўзанинг “Султон”, “Наманган-77” ва “Равнақ” навларидан мўл ҳосил етиштирилиб, 9 минг 105 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилди. Бу белгиланган режанинг 100,1 фоизини ташкил қилади.

Ҳозирга қадар териб олинган ғўза майдонларида ўртача ҳосилдорлик 38-39 центнерни ташкил этмоқда. Туманнинг илғор фермер хўжаликлари, “Жўрабек Сафаров барака”, “Зилола Камола омад” ва “Қурбонова Хожарой” каби фермер хўжаликлари томонидан ўртача 42-46 центнер ҳосил етиштирилди.

Маълумот учун, 2024 йил пахта ҳосили учун воҳада 72 минг гектар майдонда чигит қадалган бўлиб, айни пайтда йиғим-терим ишлари қизғин давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?