“Узумзор”да маҳалла сервис маркази иш бошлади

Қўқон шаҳридаги “Узумзор” маҳалла фуқаролар йиғинида жаҳон андозалари даражасида фаолият кўрсатувчи маҳалла сервис маркази иш бошлади. Айни пайтда маҳалладаги 900 га яқин оилада 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Сервис марказида 10 га яқин иш ўринлари яратиш орқали 34 та хизмат фаолияти йўлга қўйилди.
— Маҳалламиз асосан аҳоли хонадонларидан иборат, ўнга яқин кўп қаватли уйлар ҳам бор, — дейди маҳалла фаоли Мухторжон Ўринбоев. — Сервис маркази ходимлари ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланишга кўмаклашмоқда.
Шу мақсадда марказ ишчи-мутахассислари замонавий транспорт воситалари, меҳнат қуроллари ва бошқа керакли жиҳозлар билан таъминланди. Тезкор ва сифатли хизматни йўлга қўйиш учун алоқа воситалари ўрнатилди.
— Вилоятнинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич бошқарув сервис компанияси ва маҳалла сервис маркази ишга туширилмоқда, — дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Адхамжон Зиявитдинов. — Бугунги кунда ана шу каби тузилмалар вилоятнинг бошқа шаҳарлари, Бағдод туманида ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бундай марказлар маҳаллада ободонлаштириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, аҳоли ва коммунал хизмат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир. Энг муҳими, бу каби изчил саъй-ҳаракатлар туфайли аҳоли томорқаси ҳамда коммунал соҳа билан боғлиқ масалаларни маҳалланинг ўзида ижобий ҳал этиш имконияти яратилди.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг