Uztextilexpo-2023 Куз VII Халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмасининг расмий очилиши бўлиб ўтади
Жорий йил 18 октябрь куни Uztextilexpo-2023 Куз VII Халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмасининг расмий очилиши бўлиб ўтади.
АОКАда “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раҳбарияти ва соҳа ташкилотлари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Tashkent Textile Week“ халқаро тўқимачилик ҳафталиги ва ”UztextileExpo Autmn 2023» халқаро кўргазмаси тўғрисида маълумот берилди.
Халқаро кўргазмада Хитой, Ҳиндистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон давлатларидан 180 компания ва бренд иштироки кутилмоқда.
Кўргазманинг мантиқий давомими бу баерлар дастури бўлиб, унда 100 дан ортиқ компания ўз иштирокини тасдиқлади.
Шу билан биргаликда, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва USAIDнинг бизнесни ривожлантириш дастури билан ҳамкорликда тўқимачилик саноати учун “Брендинг мактаби” илк тренинглари бўлиб ўтади.
Шунингдек, ҳафталик доирасида Халқаро молия корпорацияси каби ташкилотлар вакиллари, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти ва тўқимачилик саноати корхоналари иштирокида Better Work Uzbekistan дастури семинарлари ҳам ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг