«Uzcard» тўлов тизими ишламай қолди
Айни вақтда «Uzcard» тўлов тизимидаги карталарда амалиёт бажариб бўлмаяпти. Бундан ташқари, «Uzcard»нинг расмий веб-сайти ҳам ишламай қолган.
«Ягона умумреспублика процессинг маркази» АЖнинг маълум қилишича, ушбу тўлов тизимида режадан ташқари профилактика ишлари олиб борилмоқда.
Шу сабабли қуйидаги хизматларда вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин:
• банкоматлар (АТМ);
• E-POS ва POS терминаллари;
• халқаро банк карталари;
• чет элда қўлланиладиган кобейдж карталари.
Шунингдек, «Uzcard» расмий сайти фаолиятида ҳам вақтинча узилишлар қайд этилмоқда.
«Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва мутахассисларимиз ушбу носозликларни бартараф этиш ҳамда тизимнинг барқарор ишлашини тиклаш устида иш олиб бораётганини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг