«Uzbekistan Airways » Эрон ва Ироқнинг устидан учиб ўтмайди

11:02 03 Октябр 2024 Жамият
91 0

«Uzbekistan Airways » компанияси Эрон ва Ироқ ҳаво ҳудудини айланиб ўтган ҳолда парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда компания расмий саҳифасида эълон берилган.

Хабар берилишича, фуқаро ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу қарорга келинган.

Қайд этилишича, 2024 йил 2 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Фуқаро авиацияси агентлигининг кўрсатмасига мувофиқ, «Uzbekistan Airways » Ироқ ҳаво ҳудуди ва Эрон ҳаво ҳудудининг ғарбий қисмини айланиб ўтган ҳолда, аниқ кўрсатмага қадар мунтазам парвозларни амалга оширади.

Шунга қарамасдан, компания парвозларнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш учун муқобил йўналишлардан фойдаланган ҳолда Тошкент-Тел-Авив-Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тўхтатмайди.

Аввалроқ, айрим ҳудудларда боғ яратмаганлар учун ер солиғи 3 бараварга оширилиши ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер