«Uzbekistan Airways» АЖ: хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлик энг устувор масала

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳрида «Uzbekistan Airways» АЖ раҳбарияти иштирокида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси масъуллари, сайёҳлик компаниялари, авиачипталар сотуви агентлари, экспортёр корхоналар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
— Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти борасида катта салоҳиятга эга, — дейди «Uzbekistan Airways» АЖ раҳбари ўринбосари Шуҳратилло Ёдгоров. — Айни жиҳатни инобатга олиб, тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилдан юк ташиш билан боғлиқ тарифлар қайта кўриб чиқилди. Замонавий мезонлар асосида ишловчи омборхоналар фаолияти йўлга қўйилди.
Умуман олганда, хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлик фаолиятимизнинг энг муҳим мезонларидан бири сифатида белгиланган.
Эзгу саъй-ҳаракатлар доирасида жорий йилдан Фарғона вилоятидан Туркияга маълум сабабларга кўра тўхтаб қолган авиақатновлар парвози қайта тикланган бўлса, Хитойнинг Урумчи шаҳрига парвозлар қатнови бошланди. Яқин истиқболда Жанубий Кореяга мунтазам равишда авиарейслар ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Юзма-юз мулоқотда хизматлар сифати ва хавфсизлигини ошириш, ҳалол рақобат муҳитини яратиш орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинди. Халқаро миқёсда йўловчи ва юк ташиш билан боғлиқ муаммолар ўртага ташланиб, ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди. Бир қатор янги таклифлар илгари сурилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига «Uzbekistan Airways» АЖ гуруҳига кирувчи «Silk Avia» авиакомпанияси негизида авиаташувлар ички бозорини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди. Мамлакат бўйлаб ички рейсларни кўпайтириш, қулай ва арзон хизматларни таклиф этиш туризм ривожида муҳим омил эканлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг