Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқарилади
«Ўзавтосаноат» Ўзбекистонда электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда, дея хабар қилди Газета.uz компания бошқарув раиси Умиджон Салимовга таяниб.
Салимовнинг таъкидлашича, электромобиллар автомобилсозлик келажаги саналади.
«Тошкентдаги Турин университети қошидаги Инновация марказида электромобилларни ишлаб чиқаришни жорий этиш ва ташкил қилиш масалалари билан шуғулланувчи махсус гуруҳ ташкил қилдик. Буни биз қиламиз.
Бу биз учун янги йўналиш ва биз ҳозирда электромобилларни ишлаб чиқариш бўйича концепцияни ишлаб чиқмоқдамиз». Ҳужжат икки ой давомида тайёр бўлиши керак. Бундан ташқари, электромобиллар ишлаб чиқарувчи потенциал ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда», деди «Ўзавтосаноат» раҳбари.
У шу ёзда Тошкентга тест синовларини ўтказиш учун икки дона электромобиль намунаси — Chevrolet Bolt ва Хитойнинг JAC модели олиб келинишини маълум қилди. Улар бутун Ўзбекистон бўйлаб — Андижондан Қорақалпоғистонгача юриб ўтади.
Ҳозирда «Ўзбекэнерго» компанияси билан электромобиллар учун зарур инфратузилмаларни яратиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
«Ўзавтосаноат» раҳбари пойтахтдаги Турин политехника университети биринчи ҳайдовчисиз автомобилни синовдан ўтказаётганини қўшимча қилди. Лойиҳа «Ўзавтосаноат» ва иккита Россия компанияси томонидан молиялаштирилмоқда. «Бу жуда мураккаб лойиҳа, бироқ биз бу йўналишда ҳам иш бошладик», — деди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг