UzautoMotors қачонгача истаганини қилади?

13:14 11 Март 2020 Жамият
1841 0

Архив сурат

Бугунги кунда истеъмолчилар автомашиналар нархлари кўтарилганидан норози. Бир ёки икки фоизга эмас, бирданига 15-20 фоизга!

Нима сабабдан, қайси омиллар туфайли? Нега айнан харидоргир бўлган автомашиналарнинг нархи тушишни ўрнига кўтарилиб кетгани кўпчилик истеъмолчиларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Aммо ваъдаларга кўра аксинча, бу йил автомашина нархи тушиши кутилаётган эди. Бу иши билан UzautoMotors истеъмолчилар устидан яна бир аҳмоқона “юриш қилди”. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2019 йил давомида 100га яқин ранги ўчганидан тортиб, техник носозлиги ўз жойида турган, ҳеч қандай ташқи омилларсиз ўз-ўзидан ёниб кетган машиналар тўғрисида аризалар келиб тушган. Биз уставда белгиланган тизим орқали истеъмолчиларимизга кўмак кўрсатган бўлишимизга қарамасдан, муаммолар кўпайса кўпайдики, асло камаймади. UzautoMotors монопол ташкилот ҳисобланар экан, бу каби муаммоларнинг адоғи бўлмаслиги аниқ.

Тўғри, халқимиз меҳнаткаш, орзу-ҳавас учун ҳам машина олиш иштиёқидан асло қайтмайди. Лекин бу дегани исталганча халқ билан ҳисоблашмасдан нархларни ошириш керак дегани эмас! Бу кетишда халқимиз анча пайт мусофир юртда “қора ишчи” деган тамға билан юришга маҳкум. Тўғрида, ўз давлатида қадр топмаган халқни ўзга юртда бошини силармиди?! Қачонгача ўзга юртда яратилган имкониятларга ҳавас қилиб юрамиз? Қачонки, UzautoMotorsдан ташқари яна рақобатдош заводлар иш бошласа, шундагина нархнинг тушишидан умид бор. Aкс ҳолда халққа нисбатан бундай беписанд ва таҳқирловчи кайфият ҳали бери уларни тарк этмайди.

Гапимиз ниҳоясида истеъмолчиларимиздан шуни илтимос қилардикки, қўйилган баҳога кўниб кетаверманг. Юртбошимиз ҳам “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деб бекорга айтмаган. Халқ манфаати ўйланмас экан, уни талаб қилиш ҳуқуқига тўлақонли ҳақлимиз.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?