"UzAirways" Ростов-Дон ва Краснодарга рейсларни бекор қилди
Архив сурат
"UzAirways" Ростов-Дон ва Краснодарга рейсларни бекор қилди. Бу икки шаҳар аэропортларининг фуқаро авиацияси учун вақтинча ёпилганлиги билан боғлиқ, деб таъкидланади авиакомпания матбуот хизмати хабарида.
Шу боис қуйидаги рейслар бекор қилинган:
HY-9647/9648 Тошкент — Ростов-на-Дону — Тошкент, 25, 27 февраль ва 2 март кунларига мўлжалланган
HY-9687/9688 Тошкент — Краснодар — Тошкент, 27 февраль ва 1 мартга белгиланган
HY-3687/3688 Тошкент — Краснодар — Тошкент, 2 мартга белгиланган
"Ушбу рейслар учун чипта сотиб олган йўловчилар рейслар қайта тикланганидан сўнг исталган бепул санада тўловни тўлиқ қайтариб олишлари ёки уларни бепул қайта бронь қилишлари мумкин бўлади", дейилади авиакомпания хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг