АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини якунламоқда, элчиликка янги номзод маълум
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда дипломат 29 июнь куни АҚШ мустақиллигининг 242 йиллигига бағишланган қабул маросимида маълум қилди. Мазкур кечада Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Памела Спратлен ўз нутқида: «Мен уч йил аввал келган мамлакатдан бугун анча фарқ қиладиган Ўзбекистонда туриб сизга мурожаат қилмоқдаман. Шу аснода бу он мен учун ҳам қувончли, ҳам маъюс ондир. Чунки кўпчилигингизга маълум бўлгани каби, ажойиб тарзда ўтган уч ярим йилдан кейин бу тадбир АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида мен иштирок этадиган эҳтимол охирги расмий тадбирларнинг биридир», — деди.
Газета.uz нашри берган хабарга кўра, Қўшма штатлари президенти Дональд Трамп АҚШнинг Тошкентдаги элчиси лавозимига 2014 йилдан буён АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Даниэл Розенблюм номзодини илгари сурди. Номзод АҚШ Сенати томонидан тасдиқланиши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг