Унутманг: мустақиллик – бу шунчаки расмий мақом эмас, балки ҳар бир ёшга ўз тақдирини ўзи белгилаш имконини берадиган буюк неъмат – Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентнинг ёшлар билан учрашувида ёшларни китоб ўқишга қизиқишини оширишда танловлар муҳим роль ўйнаётгани қайд этилди.
Биргина мисол, Хоразмий мактабининг 8-синф ўқувчиси Дилбар Ҳайдарова “Ёш китобхон” танловида ғолиб бўлиб, ота-онасига Президент соврини – автомобиль совға қилди.
“Дилбархон қизим, сен ўз мисолингда инсон чин дилдан ҳаракат қилса, кўп нарсага эриша олишини исботладинг, бу йўлда кўпчилик учун намуна бўлдинг. Бунинг учун катта раҳмат сенга! Раҳмат сени катта қилган ота-онангга!” деди давлатимиз раҳбари.
Ёшларни актёрлик, мусиқа, китобхонликка қизиқишини ошириш учун “Турон” театри, “Иқтидор ансамбли”, “Жадидлар изидан” каби танловлар ўтказилиб, уларда 400 мингга яқин ўқувчи иштирок этди.
Энди танловларда ғолиб бўлган жамоалар чекка ҳудудлардаги мактабларга мунтазам бориб, ўз чиқишлари билан тенгдошларини маданият ва санъатга қизиқтиради. Бунинг учун вилоят ҳокимлари биттадан автобус олиб беради.
Республика танлови ғолибларига маданият ва санъат олийгоҳларига киришда имтиёз берилади.
“Иқтидор” мактаб ансамбли танловининг вилоят босқичи ғолиблари болалар ва мусиқа санъат мактабларида бепул ўқитилади.
“Ёш авлодни турли зарарли таъсирлардан асраш, уларга ахборот маконида фойдали, мазмунли маълумотларни етказиш ва тарғиб қилиш доим эътиборимиз марказида бўлиши зарур”, деди Президент.
Шу мақсадда Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил этилгани, марказ миллий маданият, санъат, адабиёт, тарих ва маънавий қадриятлар асосида болаларга мўлжалланган тарбиявий контентлар яратиш учун масъул бўлиши қайд этилди.
Жорий йилдан бошлаб маҳаллаларда ўтказилган “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақаларида 244 минг йигит-қизлар иштирок этди, 1 миллиондан зиёд ёшлар эса уларни катта қизиқиш билан кузатиб борди. Бу беллашувлар ватанпарварлик, жасорат ва жипсликни тарғиб этадиган муҳим ҳаракатга айланди.
“Мамлакатимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асрашда сиз, азиз ёшларимизга таянамиз.
Унутманг: мустақиллик – бу шунчаки расмий мақом эмас, балки ҳар бир ёшга ўз тақдирини ўзи белгилаш имконини берадиган буюк неъмат”, деди Президентимиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг