Украинадаги 2 579 нафар ватандошимиз юртимизга қайтарилди — ТИВ
2022 йилнинг 3-4 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 720 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди.
Шундай қилиб, 4 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 11 та авиарейс билан 2 579 нафар ватандошимиз қайтарилди.
Катовице аэропортидан учта қўшимча парвоз кутилмоқда: бугун соат 14:30 ва 16:00 да ҳамда 5 март соат 03:00 да.
Польша ҳудудида мамлакатимизнинг 1 480 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 700 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 780 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон ўз фуқароларини жанговар ҳаракатлар зонасидан олиб чиқиш бўйича тезкор ишларни йўлга қўйган саноқли давлатлар сафига кирди. Барча қайтариш рейслари бепул амалга оширилмоқда.
Польшадаги Ўзбекистон элчихонасининг маълумотларига кўра, Катовице аэропорти бугунги кунда одамлар билан тўлган. Дипломатларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон фуқаролари шароитлар яратилган, шу жумладан, улар иссиқ овқат билан таъминланган.
Шаҳар маъмурияти томонидан аэропорт биносига кириш ва йўловчиларни рўйхатга олиш учун соддалаштирилган тизимни ишга туширилган. Жамоат тартиби полиция ва маҳаллий кўнгиллилар томонидан назорат қилинмоқда. Болали аёллар ва кексалар учун махсус коридор ташкил этилган. Барча фуқароларга олдиндан тайёрланган рўйхатлар асосида хизмат кўрсатилмоқда.
Фуқароларнинг Ватанимизга тезроқ қайтиш истагини англаган ҳолда барча юртдошларимиздан хотиржамликни сақлашлари, ваҳимага берилмасликлари, провокациялар ва зиддиятли вазиятларга учмасликларини сўраймиз. Ишонтириб айтамизки, барча фуқаролар мамлакатимизга қайтарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг