Украина томонидан асирга олинган шимолий кореялик аскарлар ватанига қайтишни истамаяпти

13:12 25 Декабрь 2025 Дунё
315 0

Украинага қарши Россия томонида жанг қилган ва Украина кучлари томонидан асирга олинган икки нафар Шимолий Корея аскари ўз ватанига қайтишни истамаяпти. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 ёшлар атрофидаги ушбу аскарлар Шимолий Кореяга эмас, Жанубий Кореяга кўчиб ўтиб, у ерда янги ҳаёт бошлаш истагини билдирган.

Аниқланишича, аскарлар бу ҳақидаги истагини шу йилнинг октябрь ойида ёзган мактубида маълум қилган. Ўша пайтда улар Киев яқинидаги қамоқхона лагерида ушлаб турилган бўлган.

Аскарлар томонидан ёзилган мактуб баёнини Сеулда жойлашган «Шимолий Кореялик қочқинлар» ташкилоти раҳбари ўқиб эшиттирган.

«Биз Жанубий Кореяга боришга ва у ердаги одамларни оиламиз ва ака-укаларимиз деб ҳисоблашга қарор қилдик. Умид қиламизки, улар бизни қўллаб-қувватлашади», — дейилади мактубда.

Маълумот учун, шу йилнинг январь ойида, Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг «Х»даги саҳифасида Украина қўшинлари Россиянинг Курск вилоятидаги жанглар вақтида икки нафар шимолий кореяликни қўлга олганини эълон қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер