Украина делегацияси нима қилишни билади – Зеленский

19:48 23 Январь 2026 Дунё
355 0

Украина президенти Владимир Зеленский Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб  ўтаётган уч томонлама учрашувда Киев делегацияси билан маслаҳатлашувлар ўтказганини маълум қилди.

«Мазкур музокаралар формати аввалгиларидан фарқ қилади. У ердаги мулоқотнинг, муносабатнинг қандайлигига қараб қарор қабул қиламиз. Украина делегацияси нима қилишни билади. Биз буни муҳокама қилдик», — дейди Зеленский.

Шунингдек у, Украина делегацияси билан доимий алоқада бўлиб турганини билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер