Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Мосес Каваалууко Кизиге Тошкентга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Telegram каналида маълум қилди.
Уганданинг 2027—2029 йилларда Ҳаракатга бўлажак раислигимизни қўллаб-қувватлашини қадрлаймиз. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар йўлга қўйилиши мамлакатларимизнинг манфаатли ва истиқболли ҳамкорлиги учун мустаҳкам замин яратади. Тадбиркорларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, фойдаланилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш ва бошқа масалалар ҳам кун тартибимиздан ўрин олди, деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Ташқи ишлар вазири шунингдек, Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига Уганданинг муваффақиятли раислигини олқишлашини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг