УЕФА Чемпионлар лигаси форматига янги ўзгаришлар киритилади
2027/28 йилги мавсумдан бошлаб, Европа Чемпионлар лигаси анъанавий тартибда эмас, балки амалдаги чемпион иштирокидаги очилиш ўйини билан старт олади. Бу ҳақда УЕФА билан ҳамкорлик қиладиган, 2027–2033 йилларга мўлжалланган медиа ҳуқуқларини сотиб олган UC3 компанияси маълум қилди.
Манбага кўра, янги форматга биноан очилиш баҳси сешанба куни ўтказилади, 1-турнинг қолган беллашувлари эса чоршанба ва пайшанба кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ҳозирги амалдаги Чемпионлар лигасида барча жамоаларнинг ўйинлари бир вақтда, яъни сешанба ва чоршанба кунлари параллел равишда старт олади. Янги тизим эса турнирга тантанавор очилиш муҳитини олиб кириш ҳамда мусобақанинг телевидение ва рақамли эфирлардаги қамровини янада оширишни мақсад қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг