Учта хорижий авиакомпания Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди

10:41 07 Февраль 2025 Жамият
205 0

«Oʻzaviatsiya» агентлиги учта хорижий давлат авиакомпанияларига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома расмийлаштириб берди. Бу ҳақида агентликнинг Телеграм каналида маълум қилинди.

Унга кўра, эндиликда Малайзиянинг «Air Asia X Berhad», Корея Республикасининг «Tʼway Air» ва Миср Араб Республикасининг «Red Sea Airlines» авиакомпаниялари мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномасига эга ҳисобланади.

Маълум қилинишича, Малайзиянинг «Red Sea Airlines» авиакомпанияси Куала-Лумпур-Тошкент- Куала-Лумпур йўналишида, Корея Республикасининг «Tʼway Air» авиакомпанияси Сеул-Тошкент- Сеул йўналишида, Миср Араб Республикасининг «Red Sea Airlines» авиакомпанияси Шарм-Эл-Шейҳ-Тошкент-Шарм-Эл-Шейҳ йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириши белгиланган.

«Мазкур рухсатномалар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан расмийлаштириб берилган», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер