Учқўрғонда хандон писта етиштирилмоқда

Иқлим ва ер шароити деҳқончилик учун қулай бўлган Учқўрғон туманида қишлоқ хўжалигига инновацион технологиялар жадал кириб боряпти. Кейинги пайтларда маҳаллий боғбонлар ўз томорқаларида дастурхон кўрки бўлган қулупнай, голубика сингари тансиқ мевалардан ташқари, хандон писта етиштиришни ҳам йўлга қўйишди.
Бу ишга қишлоқ мактабида ўқитувчилик қилиб нафақага чиққан, “Қайқи” маҳалласида истиқомат қилаётган Тожиддин Жалилов биринчилардан бўлиб киришган эди. Ўтган йили у парваришлаётган 32 туп писта кўчатлари дастлабки ҳосил нишонасини кўрсатди.
— Қимматбаҳо меванинг Эрондан келтирилган “Акбарий Аҳмадий” навини маҳаллийлаштирганмиз, — дейди 68 ёшли уста боғбон. — Одатда, бу ўсимлик 7-8 йил атрофида мева бера бошлайди. Тўғри, писталаримиз даромад келтириши учун вақт керак, лекин тўла ҳосилга кириши билан чинакам хазинага айланади. Келгуси ойдан бу йилги ҳосилни бозорга чиқарамиз. Ҳар килограммини 200 минг сўмдан сотганимизда ҳам топган-тутганларимизга яхшигина барака киради.
Тожиддин ака астойдил шуғулланаётган ва унча сермеҳнат бўлмаган писта етиштириш юмуши кўпчиликка ёқиб қолди. Қўни-қўшни, қариндош-уруғлар ундан ўрнак олиб, ўз ҳовлиларига ноёб мева кўчатларини ўтқазишга киришган. Айтиш мумкинки, “Қайқи” ҳадемай писта етиштирувчилар маҳалласи номини олади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг