Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш орзусини уйғотган замин
Покистонлик машҳур, ёзувчи ва журналист Муҳаммад Аббос Хон «Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти» асарида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига 2017 йилдаги ташрифи БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқига тўхталар экан шундай таърифлайди.
«Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи миллионлаб мусулмонларнинг қалбини чексиз фахр-ифтихорга тўлдирди.
Мамлакат етакчиси ўз нутқида жаҳон ҳамжамиятига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб билишини таъкидлади: «Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз», — деди у дунё мамлакатлари раҳбарларига мурожаат қилиб.
Президент Шавкат Мирзиёев муқаддас динимизнинг асл моҳияти — меҳр-оқибат, тинчлик ва ҳақиқатни ёқлаб, уни жасорат ва шараф билан ҳимоя қилди. Мен уни Ислом оламининг ХХИ асрдаги виждон овози, деб биламан» – дейди муаллиф ўз асарида.
Шунингдек, муаллиф фикрини давом эттир экан, «Унинг сўзларини тинглар эканман, менда беихтиёр шундай савол туғилди: қандай муқаддас ва муборак заминда бундай етук шахс етишиб чиқди? У бир вақтнинг ўзида миллионлаб одамларнинг онги ва қалбига етиб борувчи чуқур маънавий ва интеллектуал кучни қаердан олди экан?
Шавкат Мирзиёев жаннатмакон диёр – Жиззах вилоятида жойлашган Зоминда туғилиб ўсган. Қадимги Зомин ҳақида кўплаб китоблар ва илмий асарлар ёзилган. Бу масканда кўплаб ислом мутафаккирлари яшаб ижод қилган замин бўлиб, балки ёш Шавкат Мирзиёевнинг қалбига ана шу заминда яшаган буюк донишмандлар руҳи илҳом бағишлаб, унда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш орзусини уйғотган бўлса ажаб эмас», деб эътироф этилади китобда.
Шу билан бирга, асардаги ғоялар Ўзбекистон ва Покистон каби тарихий ва маънавий илдизлари муштарак бўлган давлатлар ўртасидаги дўстлик, ишонч ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Покистонлик ёзувчи ва журналист томонидан яратилган ушбу асар фақат илмий таҳлил эмас — балки қалбдан чиққан илҳомбахш даъватдир. Муаллиф Ўзбекистон раҳбарининг инсонпарварликка асосланган «Учинчи Ренессанс» ғоясини жаҳон миқёсидаги маънавий уйғониш модели сифатида талқин этади.
Муҳаммад Аббос Хон тарихий жараёнларга мурожаат қилиб, мен ўқувчига ўз фикрларимни мажбурлаб сингдиришга ҳаракат қилмайман. Бунинг ўрнига, «Темур тузуклари» китобидан бир нечта иқтибос келтираман, токи менинг олижаноб ўқувчим ўзи хулоса чиқарсин.
«Ҳукмдор ўзига нисбатан қаттиққўл, бошқаларга нисбатан эса одил бўлмоғи даркор. Ҳақиқий ҳокимиятнинг илдизи ана шунда».
«Мен ҳеч қачон бажариб бўлмас ваъда бермадим. Берган ваъдаларимни тўкис адо этдим, адолатсизлигим билан ҳеч кимга зиён- зарар етказмадим».
«Темур тузуклари» китоби мени мутаассир этди. Яқин келажакда мутафаккир даҳо Амир Темурнинг ушбу асарини она тилим — урду тилига таржима қилмоқчиман. Чунки бу буюк саркарда ва давлат арбобининг меросидан менинг маданиятимга мансуб инсонлар ҳам баҳраманд бўлса, дейман. Қайд этганимдек, Амир Темурнинг «Тузуклари» нафақат ҳукмдорлар учун қўлланма, балки ҳокимият, адолат, садоқат, тарбия ва жамият тузилиши ҳақидаги чуқур фалсафий мушоҳададир. Мен учун урду тилида сўзлашувчи ёш авлод бу инсоннинг ҳасбу ҳолидан — афсонаю ривоятлар орқали эмас, балки унинг ўз сўзлари, фикрлари ва ўгитлари орқали воқиф бўлмоғи жуда муҳим.
Ноширлар томонидан китоб муқовасига ишланган композиция ҳам ўзига хос чуқур маъно-мазмунни ифода этади. Ундаги рамзий манзара халқимизнинг илмий-маънавий меросдан куч олиб, янада ёрқин келажакка қадам қўяётганини кўрсатади. Бу композиция ўқувчини ўтмиш билан келажак ўртасидаги маънавий кўприкдан ўтказиб, Янги Ўзбекистонда бошланаётган янги давр — тараққиёт, адолат ва маърифат даври — илҳомли нафаси билан китобхон қалбига чуқур кириб боради.
Бугун эса Президент Шавкат Мирзиёев ана шу тарихий анъаналар — Иккинчи Ренессанснинг илмий-маърифий руҳи ва Амир Темурнинг давлатчилик тажрибасига таяниб, Ислом цивилизацияси маркази орқали Иккинчи Ренессанс меросини мужассам этган Учинчи Ренессанс эшигини очмоқда.
Муҳаммад Аббос Хоннинг «Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти» асарининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у урду тилида ёзилган. Бу эса Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ўрганувчиларнинг географиясини янада кенгайтирган. Бугунги кунда урду тили дунёда энг кўп сўзлашиладиган тиллар рўйхатида 10-ўринни эгаллаб, бутун дунёда 231 миллион киши томонидан қўлланилади.
Хулоса қилиб айтганда, бу асар нафақат Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётини ўрганувчилар учун, балки барча китобхонлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
Элёржон Саминов,
Барқарор ривожланиш маркази директори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг