Уч вилоятда наркосавдогарлар қўлга олинди
Сурхондарё, Самарқанд ва Наманган вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчилар ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Билдирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унга кўра, фуқаролар Х.Ж. ва А.Р. фуқаро М.Х.га «гашиш» гиёҳвандлик воситасини 12,5 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида улардан 28,74 грамм гиёҳвандлик воситаси ва «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унда Телеграм мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар кучли таъсир қилувчи, психотроп ва гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келиб, фуқарога таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган 0,9 грамм «SK White» номли воситани 1,1 миллион сўмга сотишга келишиб, пулни бошқа бир фуқаронинг номига очилган пластик картага ўтказиб олиб, гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳридаги Жанубий темир йўл вокзали ёнидаги қурилиши битмаган бино ёнига кўмиб қўйганликлари маълум бўлган.
Бундан ташқари, Чортоқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Н. «Дўстлик» МФЙ ҳудудига 1,75 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг