Туркияда кучли зилзила содир бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди
Туркиянинг Синдирги шаҳрида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берди мамлакатнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича бошқармаси матбуот хизмати.
Зилзила 27 октябрь куни соат 22:48 да (маҳаллий вақт билан) юз берган бўлиб, унинг маркази ер остининг қарийб 6 километр чуқурлигида жойлашган. Зилзила тебранишлари қўшни вилоятларда ҳам сезилган.
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликаянинг сўзларига кўра, табиий офат оқибатида учта бино ва бир дўкон қулаб тушган, у ерда бўлган барча одамлар ўз вақтида эвакуация қилинган.
Соғлиқни сақлаш вазири Кемал Мемишоғлу эса 19 киши жароҳат олганини, уларнинг айримлари бинолардан сакраш ёки йиқилиш оқибатида шикастланганини маълум қилди. Унга кўра, тўрт нафар жароҳатланган аллақачон касалхонадан чиқарилган, қолганларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг