Туркия Анқарадаги “террор” актидан кейин Ироқ ва Суриядаги курд нишонларига зарба берди
Фото: AP
Туркия ҳарбий ҳаво-кучлари Туркия аэрокосмик ва мудофаа компаниясига қилинган ҳужумда айбланган Курдистон ишчи партиясига алоқадор Ироқ ва Суриядаги нишонларга зарба берганини маълум қилди. Анқарада юз берган теракт оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 20 нафардан ортиқ киши яраланган.
Миллий Мудофаа вазирлиги чоршанба кунги ҳаво ҳужумида 32 нишон йўқ қилинганлигини айтди. Аммо зарба берилган жойлар ҳақида маълумот бермаган. Таъкидланишича, тинч аҳолига зарар етказмаслик учун ҳар қандай эҳтиёт чоралари кўрилган.
Зарбалар фуқаролик ва ҳарбий самолётлар, учувчисиз учиш аппаратлари, мудофаа саноати ва космик тизимларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва йиғиш билан шуғулланувчи аэрокосмик ва мудофаа ширкатида гумон қилинган курд жангчилари портловчи моддаларни ишга тушириб, ўт очганидан бир неча соат ўтиб амалга оширилган.
Ички ишлар вазири Али Ерликая ҳужум ортида Курдистон ишчи партияси тургани тахмин қилинаётганини айтди. Мудофаа вазири Ясар Гулер ҳам шунга ишора қилган. Гулерга кўра, уларга ҳар сафар муносиб жавоб беради ва охирги террорчини йўқ қилмагунча уларни таъқиб қилади.
Ҳужум президент Режеп Таййип Эрдоғоннинг Адолат ва тараққиёт партияси билан иттифоқчи бўлган Туркиянинг ўта ўнгчи Миллатчи ҳаракат партияси етакчиси Девлет Бахчели Курдистон ишчи партиясининг қамоқдаги етакчиси Абдулла Ўжаланнинг шартли озод этилиши эҳтимолини оширганидан бир кун ўтиб содир бўлди. Агар Ўжал озод этилса, у зўравонликдан воз кечиши ва ташкилотини тарқатиб юбориши керак эди.
Ўжалан гуруҳи 1980 йиллардан бери ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган Туркия жануби-шарқида мухторият учун курашиб келади. Туркия ва унинг Ғарб иттифоқчилари томонидан террорчи гуруҳ сифатида кўрилади.
Ироқнинг Анқарадаги элчихонаси Туркияда уюштирилган ҳужумни қоралаб баёнот берди. Унда айтилишича, Ироқ терроризм ва экстремизмнинг барча кўринишларига қарши ва Ироқ ҳукумати ҳамда халқи Туркия билан бирдамлиги ифодаланади. Жорий йилнинг бошида Ироқ Курдистон партияси фаолиятини тақиқлаганини эълон қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг