Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси
Бугунги кунда жадидчилик ҳаракатининг етакчи намояндаларидан бири, буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий хотирасини абадийлаштириш, унинг ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш ҳамда бой илмий ва бадиий меросини кенг тарғиб этишга мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали ўрнатилди. Самарқанд шаҳрида эса унинг уй-музейи ташкил этилди. Шунингдек, ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 2025 йилда маърифатпарвар адиб таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланди. Шу муносабат билан Истеъдодли драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот таъсис қилингани, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетда иқтидорли талабалар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги махсус стипендия шу йўлдаги янги амалий қадам бўлди.

Маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва фаолиятига оид нодир экспонатлар, қўлёзмалар, китоблар, журналистик материаллар ҳамда саҳналаштирилган асарларни яқиндан ўрганиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Мир Саид Барака кўчасида жойлашган Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейига ташриф буюрдик. Ушбу музей каталоги ва унда жамланган экспонатлар тарихчилар, музейшунослар, санъатшунос олимлар ҳамда кенг жамоатчилик учун муҳим илмий манба ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, Маҳмудхўжа Беҳбудий Самарқандда ўзига хос илмий-маърифий муҳит яратган ва тарихда «Туркистон жадидларининг отаси» деган юксак номга сазовор бўлган. Музей каталогида ва сақланаётган экспонатларда Маҳмудхўжа Беҳбудий ташаббуси билан 1903 йилда Самарқанд атрофидаги маҳаллаларда янги мактаблар ташкил этгани ҳақидаги маълумотлар бор. Мазкур экспозицияда Беҳбудий билан бир даврда ижод қилган жадидларнинг асарлари ҳам бор.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ўзбек жадидчилик ҳаракатининг етакчиларидан бири сифатида маърифатпарварлик ва миллатпарварлик фаолияти, чуқур диний билимга эгалиги, кенг дунёқараши ва ватанпарварлиги билан тарих саҳифаларида алоҳида ўрин эгаллайди. У таълимни ижтимоий тараққиёт ва маданий юксалишнинг асосий омили сифатида эътироф этади.

Беҳбудийнинг таълим соҳасидаги энг катта хизматларидан бири — жадид мактабларини ташкил этишидир. Янги усулдаги мактабларни ташкил этиш ва замонавий билимларни тарқатишга катта ҳисса қўшган устоздир. Унинг таълим соҳасидаги ҳаракатлари жамиятда маънавий ва маданий ривожланиш учун мустаҳкам замин яратган. Бундай мактабларда математика, география, тарих каби замонавий фанлар ва хорижий тилларни ўргатишга катта эътибор қаратилган. Унинг фикрича, бундай таълим ёш авлоднинг онгли, дунёқарашини кенгайтириб замонавий жамиятга мос равишда шаклланишига ёрдам беради.

Дилновоз Ризаева,
Ўзбекистон журналистика ва
оммавий коммуникациялар
университети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг