Туркистон хонликлари даврига оид тарихий шахсларнинг сиймолари яратилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейида “Ўзбек хонликлари даври” экспозицияси ҳам мавжуд бўлиб, лойиҳалар доирасида Туркистон хонликлари даврида яшаган тарихий шахсларнинг сиймолари қайта тикланиши режалаштирилган.
ХVI-ХIХ асрларда мамлакатимиз турли ҳудудларини бошқарган Шайбонийлар, Аштархонийлар, Манғитлар (Бухоро) сулолалари, Хива ва Қўқон хонликлари даврида ҳукмронлик қилган шахслар орасида илм-маданиятга ҳомийлик қилган ҳукмдорлар, етук тарихчи олимлар ва адабиёт вакиллари етишиб чиққан. Тарихий манбаларда уларнинг аксариятининг аниқ сиймолари мавжуд эмаслиги сабабли бу шахсларнинг ҳақиқий қиёфаларини тасаввур қилиш қийин.
Ислом цивилизацияси марказида бир гуруҳ олимлар, соҳа мутахассислари Туркистон хонликлари даврига оид шахсларнинг портретларини қайта яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу жараёнда илмий манбалар, тасвирий санъат асарлари ва мавжуд тарихий маълумотлар асосида сиймолар қайта тикланади.
Лойиҳа доирасида портретларнинг яратилиши Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда амалга оширилади. Ушбу лойиҳа нафақат тарихий шахсларнинг қиёфасини қайта тиклаш, балки ёш авлодга миллий тарих ҳақида батафсил тасаввур беришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Нилуфар ЭШМАМАТОВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг