Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон президенти имзолаган «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор билан Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳукуматлари ўртасида рақамли иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Ушбу битим 2024 йил 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида имзоланган бўлиб, у Туркий давлатлар ўртасида инновацион технологиялар, рақамли технологияларни ривожлантириш ва ахборот алмашиш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.
Битимни амалга ошириш бўйича масъул орган этиб Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги белгиланди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан сўнг, унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг