Турк компанияси “Чорсу” меҳмонхонаси биноси негизида 5 юлдузли меҳмонхона яратиш таклифини берди
Кеча Истанбулда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Туркиянинг Elite World Hotels компанияси Бошқаруви кенгаши раиси Жўшқун Элик (Coşkun Elik) билан учрашишди. Унда Қўмита мутахассислари томонидан Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотлар, туризм соҳасини ривожлантириш учун яратилаётган шароитлар ва давлат томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Мутахассисларимиз компанияга тегишли меҳмонхоналарга ташриф буюриб, у ерда кўрсатиладиган хизматлар сифати даражасини кўздан кечиришди. Шунингдек, Ж.Элик Тошкент шаҳридаги “Чорсу” меҳмонхонаси биносида 5 юлдузли меҳмонхона ташкил қилишга қизиқиш билдирди. Мазкур лойиҳани кўздан кечириш ва унга инвестиция киритиш масаласида музокара ўтказиш учун компания раҳбарининг Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Учрашув якунига кўра, келгусида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг