Туризм мамлакат иқтисодиётининг муҳим таянчига айланмоқда

Республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тақдим этилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, замонавий хизматлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромад манбаини кенгайтириш борасида Туризм қўмитаси томонидан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари асосида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг ортда қолган даври мобайнида мамлакат туризми салоҳиятини хорижда кенг тарғиб этиш ва ички туризм оқимини ошириш мақсадида хорижий ва маҳаллий телекомпаниялар ва интернет платформалари билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларга қўл урилди.
Жумладан, дунё бўйлаб умумий аудиторияси 2,5 млрд дан ортиқ бўлган Британиянинг “BBC”, Европанинг “Euronews”, АҚШ “Amadeus” рақамли онлайн платформаси ва Хитойнинг “Trip.com” йирик онлайн-саёҳат платформаси билан қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларининг “Holiday factory” сайёҳлик компанияси ва “Visa Fasilitation Servises Global” (VFS Global) маъмурияти билан, шунингдек, “Numa GmbH” компанияси билан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва жозибадорлигини марказий Европанинг уч давлати Германия, Австрия ва Швейцарияга тегишли сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилиш, “Lonely Planet” халқаро нашриёт компанияси томонидан “Best in Travel 2024» лойиҳаси орқали Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантириш ва туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, “EVERCOM” хизматидан фойдаланган холда Испаниядаги туризм соҳасидаги профессионал харидорларни жалб қилиш, АТОР – Россия туроператорлари уюшмасининг рақамли онлайн платформаси орқали ҳар ой мақолалар ва баннерларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва жозибадорлигини тарғиб қилишга доир лойиҳалар амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
2023 йилда элчихоналаримизнинг лойиҳалари учун ажратилган 20 миллиард сўм маблағлари доирасида ПР кампаниялар ҳам ўтказилмоқда. Мазкур дастур доирасида Ўзбекистоннинг хориждаги 34 та дипломатик ваколатхоналари томонидан 196 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Республиканинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш ва туристлар оқимини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 28 та хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига маблағ ажратилди.
Бундан ташқари жорий йилнинг 10 ойи давомида 16 та халқаро туризм ярмаркаларида миллий туризм стенди ва тадбиркорлик субъектлари иштироки таъминланди. Буюк Британия, Малайзия ва Тожикистон давлатларида Қўмита томонидан маданий тадбирлар ташкил этилиб, мамлакатимизнинг гастрономик туризм имкониятларига доир тақдимотлар ўтказилди.
2023 йилда хорижий ОАВ вакиллари ва таниқли блогерлар учун мамлакатимиз бўйлаб пресс-турларни ташкил этиш мақсадида 10 миллиард сўм ажратилган бўлиб, йил бошидан бугунги кунга қадар Ўзбекистон бўйлаб 26 тадан ортиқ инфо ва пресс турлар ташкил қилинди.
11-17 май кунлари Германия туристик ассоциацияси (Deutscher Reiseverband, DRV) 80 нафардан иборат делегацияси ташрифи ҳудудлар бўйлаб ташкил қилинди ва 16 майда Тошкент шаҳрида Туризм форуми (Дестинатион форум), Б2Б учрашувлар ўтказилди. Ушбу лойиҳа Германия туризм индустрияси айланмасининг қарийб 90 фоизини бирлаштирган Германия туризм ассоциацияси (“ДРВ”) билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа натижасига кўра қўшимча 500 минг европалик сайёҳлар жалб қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг