Транспорт вазирлигида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашув ўтказилди

20:05 15 Декабрь 2022 Сиёсат
572 0

Фото: Халқ сўзи

Бугун Транспорт вазирлиги раҳбарияти ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ, “Uzbekistan airports” АЖ ва Автомобиль йўллари қўмитаси мутасаддилари иштирокида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашув ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг транспорт салоҳиятини янада юксалтириш, хорижий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ҳамда юртимиз миллий манфаатларини мустаҳкамлашда хорижий давлатлардаги элчиларимизнинг ўрни ниҳоятда беқиёсдир.

Айнан шу нуқтаи назардан мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан ташкил этилган ушбу мулоқот барча учун бирдек манфаатли бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер