Трампнинг мухлиси сифатида танилган сиёсатчи президентлик сайловининг биринчи босқичида ғалаба қозонди

Руминияда ўтказилган президентлик сайловининг биринчи босқичида АҚШ президенти Дональд Трамп тарафдори сифатида танилган Жорж Симион катта устунлик билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда «France 24» нашри хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, овозларнинг 99 фоизи санаб чиқилган пайтда у 40 фоиз билан барча номзодларни ортда қолдирди. Иккинчи ўринда Бухарест шаҳар ҳокими, Европага интеграция тарафдори Никусор Дан (20,9 фоиз), учинчи ўринда эса ҳукумат коалициясидан номзод Крин Антонеску (20,3 фоиз) қайд этилди.
Симион — «Руминия Бирлиги Альянси» етакчиси — ўз ғалабасини «тарихий воқеа» сифатида баҳолади ва мамлакатда конституциявий тартибни тиклашга бел боғлаганини таъкидлади. Унга кўра, «румын халқига тортиб олинган ҳуқуқ ва имкониятларни қайтариш» – ягона мақсаддир.
Мазкур сайлов Руминияда сиёсий инқироздан кейин ташкил этилган қайта сайлов ҳисобланади. Илгари ўтказилган сайловлар Россиянинг аралашуви ва «TikTok» орқали бузғунчилик ҳаракатлари билан боғлиқ деб эътироф этилиб, бекор қилинган эди. Айни пайтда 38 ёшли Симион, Россияни танқид қилган ҳолда, Украинага ҳарбий ёрдам беришга қарши эканини ҳам билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг