Трампнинг махсус вакили тез кунда Путин билан учрашади
АҚШ президенти Дональд Трамп Флорида штатига парвоз пайтида «Air Force One» бортида журналистлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, АҚШ етакчиси журналистлар билан суҳбат давомида Россия ва Украина ўртасидаги можарони тугатишга қаратилган музокараларининг бориши ҳақида фикр билдирган.
Трампнинг таъкидлашича, махсус вакили Стив Уиткофф яқин кунларда Москвага боради ва Владимир Путин билан учрашади. Унга илгари Ғазо бўйича сулҳ музокараларида иштирок этган Жаред Кушнер ҳам ҳамроҳлик қилиши мумкин.
«Жаред Кушнер Москвага борадими ёки йўқ ҳали аниқ эмас. Лекин у мазкур жараёнларида фаол иштирок этмоқда. У ақлли йигит, менимча улар келаси ҳафта Москвада президент Путин билан учрашадилар», — дейди Дональд Трамп.
Шунингдек, Трамп Украина ҳудудий масалаларда мазкур режани қабул қилишга мажбурланаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этган.
«Вазият шу зайлда давом этса охир-оқибат баъзи ҳудудлар Россия назоратига ўтиб кетиши мумкин. Тинчлик режаси маъқулланса Москва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатади ва бундан кейин бошқа давлатларга бостириб кирмайди», — дейди АҚШ президенти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг