Трампдан кескин юриш. У барча ОАВ билан шартномаларни бекор қилишни буюрди
Фото: Reuters
Оқ уй давлат харидлари билан шуғулланувчи Умумий хизматлар маъмуриятига барча оммавий ахборот воситалари билан тузилган шартномаларни бекор қилишни буюрди. Бу ҳақда «Axios» хабар бермоқда.
Олдинроқ, америкалик тадбиркор Илон Маск давлатнинг оммавий ахборот воситаларига сарфлаган харажатлари, хусусан, «Associated Press» ахборот агентлигига обуна бўлиш солиқ тўловчиларнинг пулларини беҳуда сарфлаш эканлигини ва бу қисқартирилишини айтганди.
Бунгача Маск «Х» ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси томонидан АҚШ солиқ тушумлари маҳаллий «Politico» газетасига йўналтирилаётгани ҳақидаги постига ҳам жавоб берган эди. Миллиардернинг ёзишича, кўплаб оммавий ахборот воситалари даромадларнинг сирли пасайишига дуч келмоқда.
«Умумий хизматлар маъмурияти жамоаси, илтимос, иккита нарсани қилинг. «Politico», «BBC»... ва «Bloomberg» иштирокидаги барча шартномаларни бекор қилинг... Бугун ҳар бир медиа шартномасини бекор қилинг», — дея портал АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти расмийси томонидан агентликка йўлланган мактубдан иқтибос келтирмоқда.
Умумий хизматлар маъмурияти ҳукумат учун харидлар ва техник хизматлар учун жавобгардир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг