Трамп Венгрия бош вазирини буюк лидер деб атади

Фото: Orbán Viktor/X
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Венгрия бош вазири Виктор Орбанни буюк лидер деб атади.
«Кеча кечқурун Виктор Орбан ва унинг гўзал қизи Кларани Мар-а-Лагода меҳмон сифатида кўриш мен учун шараф эди. Виктор бутун дунёда ҳурматга сазовор бўлган буюк етакчи», — деди Американинг собиқ раҳбари.
Трамп, шунингдек, Орбаннинг қаттиқ иммиграция сиёсатини ҳам олқишлади. Унинг сўзларига кўра, шу туфайли Венгрия хавфсиз давлат бўлиб қолмоқда.
Аввалроқ, Орбан Трамп АҚШ президенти этиб қайта сайланса, Украина ва Яқин Шарқдаги можаролар ҳал этилишини башорат қилган эди.
Трамп Орбан билан 8 март, жума куни Флорида штатидаги Мар-а-Лагодаги қароргоҳида учрашди. Сиёсатчилар қарийб бир соат суҳбатлашди. Мулоқотда уларнинг энг яқин ходимлари ҳам иштирок этишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг