Трамп ва Си Цзиньпин узоқ танаффусдан сўнг илк бор учрашди: божлар камаяди, Украина бўйича ҳамкорлик бошланади

11:53 31 Октябр 2025 Дунё
226 0

«Reuters» хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Жанубий Кореяда бўлиб ўтган АТЭС саммити доирасида учрашув ўтказдилар. Бу — икки давлат раҳбарининг 2019 йилдан буён илк юзма-юз учрашуви бўлди.

Учрашув бир соат 40 дақиқа давом этди. Трампнинг сўзларига кўра, томонлар муддатли (бир йиллик) савдо келишувига эришган, у ҳар йили автоматик тарзда узайтириб борилади. Тез орада расмий шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Савдо уруши даврида АҚШ томонидан жорий этилган хитой товарларига бож ставкалари 57 фоиздан 47 фоизгача — 10 фоизга пасайтирилади. Шунингдек, камёб металларга оид масалаларда ҳам келишувга эришилган.

Бундан ташқари, Трамп ва Си Цзиньпин Украина бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. АҚШ раҳбарининг айтишича, томонлар бу масалада биргаликда ишлашни режалаштирмоқда.

Учрашув якунида Трамп 2026 йил апрель ойида Хитойга ташриф буюриши, Си Цзиньпин эса бироз кейинроқ АҚШга бориши ҳақида келишувга эришилган.

Журналистларнинг «учрашувни 1 дан 10 гача баҳоланг» деган саволига Трамп ҳазиломуз тарзда:

«12», — деб жавоб берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?