Трамп TikTok блокланишини яна кечиктирди

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг TikTok ижтимоий тармоғини мамлакат ҳудудида тақиқлаш муддатини 16 декабрга қадар узайтирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълум қилинишича, шу санагача маҳаллий расмийлар TikTokʼни тақиқлаш бўйича қонунда белгиланган чораларни кўрмайди. Қонунга кўра, агар TikTokʼнинг хитойлик эгаси — ByteDance компанияси уни сотмаса, илова АҚШда блокланиши керак.
Трампнинг айтишича, бир нечта йирик компаниялар TikTokʼни сотиб олиш истагини билдирган ва Хитой томони билан келишувларга эришилган. Президентнинг сўзларига кўра, 19 сентябрь куни у Хитой раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали музокара қилиб, битим шартларини якуний тасдиқлайди.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент маълум қилишича, келишувга кўра, TikTok америкалик бизнес эгалигига ўтади. Шу мақсадда тахминан 50 млрд долларга баҳоланган янги компания тузилиб, у АҚШ фойдаланувчилари учун TikTok фаолиятини таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг