Трамп ўзига қарши очилган ишлар учун 200 миллион доллардан ортиқ товон талаб қилмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзига нисбатан ўтказилган федерал терговлар учун Адлия вазирлигидан 230 миллион доллар миқдорида товон пули талаб қилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Хабарга кўра, Трамп 2023–2024 йилларда ўз ҳуқуқлари бузилгани сабабли бир нечта маъмурий шикоятларни топширган. Улар орасида Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) томонидан Мара-Лаго қароргоҳида ўтказилган тинтув ва 2016 йилги сайловларга Россия аралашуви ҳақидаги айбловлар бўйича ишлар ҳам бор.
The New York Times ёзишича, бу шикоятлар техник жиҳатдан суд даъволари ҳисобланмайди — улар даъво жараёнидан олдинги босқич сифатида кўрилади. Ушбу тартибга кўра, шикоятлар дастлаб АҚШ Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ва келишмовчиликларни судгача ҳал этиш имконияти ўрганилади.
Нашр маълумотига кўра, АҚШ Адлия вазирлигининг айрим юқори лавозимли амалдорлари илгари Трамп маъмуриятида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг