Трамп Нигерияга қўшин киритиш эҳтимолини истисно этмади
АҚШ Нигерия ҳудудига ўз қўшинларини юбориши ёки авиация зарбаларини амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп журналистлар саволига жавобан маълум қилди.
«Балки. Мен кўп нарсани эҳтимол деб ҳисоблайман. Нигерияда насронийлар рекорд даражада ўлдирилмоқда. Улар катта миқёсда қирилмоқда. Биз бунга йўл қўймаймиз», — деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг охирида Дональд Трамп Нигерияга «алоҳида хавотир уйғотувчи мамлакат» мақомини берган эди. Бу қарор насронийларнинг исломий радикал гуруҳлар томонидан оммавий ўлдирилиши билан изоҳланган.
Нигерия ҳукумати Трампнинг баёнотини рад этди ва мамлакатда насронийлик йўқолиш хавфи остида экани ҳақидаги иддаоларни воқеликка мувофиқ эмас, деб баҳолади. Ташқи ишлар вазирлиги бу каби даъволар мамлакатдаги хавфсизлик вазиятини нотўғри акс эттиришини қайд этди.
Шунингдек, аввалроқ Дональд Трамп Пентагонга Нигерияда эҳтимолий ҳарбий амалиётларга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ бергани хабар қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг