Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик бож тарифларини кечиктирадиган бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқидан импорт қилинадиган маҳсулотларга жорий этилиши керак бўлган 50 фоизлик бож таърифини 9 июлгача кечиктирадиган бўлди. Бу ҳақда «Reuters» хабар қилди.
Маълум бўлишича, бу қарорга Еврокомиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг келишувлар учун қўшимча вақт сўраши сабаб бўлган. Трамп 1 июндан бошлаб бож тарифларини жорий этишни маълум қилган эди, аммо музокаралар етарлича тезлашмагани сабабли муддатни узайтиришга рози бўлди.
Европа Иттифоқи ушбу муддат давомида савдо муносабатларини яхшилаш бўйича тезкор ва самарали ишлашга ҳамда келишувга эришиш учун ҳаракат қилади.
Таъкидлаш жоиз, бу янгилик халқаро молия бозорига ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, евро ва АҚШ долларининг қадрсизланишини камайтирди.
Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар президенти Европа Иттифоқидан импорт қилинадиган товарларга 50 фоизлик бож жорий этиш ниятида эканини 23 май куни маълум қилиб, Европа Иттифоқининг савдо сиёсати АҚШ учун йилига 250 миллиард доллардан кўпроқ савдо дефицити олиб келганини таъкидлаганди.
У, шунингдек, Европа Иттифоқини АҚШ экспортига халақит берадиган юқори ҚҚС, Америка ИТ гигантларини чекловчи монополияга қарши жарималар, Германиянинг гўё экспорт афзалликлари учун еврони заифлаштиришга қаратилган пул-кредит сиёсати ва ҳоказолар учун танқид қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг