Трамп: АҚШнинг Украина бўйича тинчлик режаси 22 бандга қисқартирилди
АҚШ томонидан таклиф этилган Украина бўйича тинчлик келишуви режаси бандлари 28 тадан 22 тага қисқартирилди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
«Бу шунчаки чизма эди. Ҳаммаси концепция бўлган, бу ҳали тўлиқ режа эмас эди», — деди Трамп.
Трампдан ушбу режага нисбатан Республикачилар партиясидаги сафдошларининг танқидларига муносабат билдириш сўралди. Уларнинг фикрича, режанинг дастлабки варианти «пророссия» руҳида эди.
«Ўша 28 банднинг ҳар бири кўриб чиқилди ва якунда уларнинг сони 22 тага тушди. Кўплаб бандлар ҳал қилинди, ҳатто жуда қулай тарзда ҳал этилди», — деди АҚШ президенти.
Айни пайтда, Axios нашри хабар беришича, Украина президенти Владимир Зеленский имкон қадар тезроқ Дональд Трамп билан учрашишни истамоқда — мақсад тинчлик келишуви устидаги ишларни якунлашдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг