Тожикистонда Ўзбек киноси кунлари бошланди
Ўзбекистон кинематография агентлиги ташаббуси билан бугун Тожикистонда Ўзбек киноси кунлари бошланди. Шу муносабат билан ўзбекистонлик киноижодкорлардан иборат делегация Тожикистонда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Делегация таркибида Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Жаҳонгир Аҳмедов каби таниқли кино намояндалари бор.
Кино кунлари доирасида тожикистонлик кино ихлосмандлари учун «Илҳақ», «Рангсиз тушлар», «Халқ юраги», «Ҳамкорлик бўйича навбатчи», шунингдек, ўзбек киноси нодир дурдоналарига айланган «Келинлар қўзғолони», «Сирли сандиқ» сингари фильмлар намойиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг